
2025-йил 10-декабр куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да Чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган “Реал Мадрид” ва “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Хусанов англияликлар таркибига киритилган, у ўйинни захира ўриндиғидан бошлайди.
Шу билан бирга, “Реал” таркиби Килиан Мбаппе ва Эдер Милитаонинг жароҳатлари сабаб уларсиз майдонга тушади. “Реал Мадрид”нинг бошланғич таркиби: Куртуа, Вальверде (с), Асенсио, Рюдигер, А.
Каррерас, Чуамени, Себальос, Беллингем, Родриго, Гонсало, Винисиус. Захира ўриндиғидаги футболчилар: Лунин, Фран Гонсалес, Эндрик, Мбаппе, Арда Гюлер, Ферран Гарсия, Браҳим, Сестеро, Мастантуро, Хоан Мартинес, Вальдеспас.
“Манчестер Сити”нинг бошланғич таркиби: Доннарумма, Нуньес, Диаш, Гвардиол, О'Райли, Нико, Бернарду (с), Фоден, Черки, Доку, Холанд. Захира ўриндиғидаги футболчилар: Траффорд, Беттинелли, Рейнджерс, Аке, Мармуш, Айт-Нури, Савинью, Хусанов, Бобб, Льюис.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.