date

Ўзбекистон президенти Туркияга расмий ташриф билан боради

Ўзбекистон президенти Туркияга расмий ташриф билан боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдоған таклифига биноан Туркия Республикасига расмий ташриф амалга оширади. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.

Анқарада бўлиб ўтадиган учрашувлар доирасида икки давлат раҳбарлари ҳамраислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Музокараларнинг асосий мавзуси Ўзбекистон—Туркия муносабатларини кенг қамровли стратегик шериклик доирасида янада ривожлантириш бўлади. Хусусан, сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, иқтисодиётнинг устувор йўналишларида қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш ҳамда транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш ҳамда халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.

Юқори даражадаги учрашувлар якунида муҳим ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда. Ташриф дастуридан икки мамлакат етакчилари иштирокидаги бир қатор гуманитар тадбирлар ҳам ўрин олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон президенти Туркияга расмий ташриф билан боради