date

Нипаҳ хавфи сабаб Қирғизистонда ветеринария чеклови кучайди

Нипаҳ хавфи сабаб Қирғизистонда ветеринария чеклови кучайди

Қирғизистон 28 январдан бошлаб Ҳиндистондан Нипаҳ вирусига моил бўлган ҳайвонлар ҳамда ҳайвон маҳсулотларини олиб киришни вақтинча тақиқлади. Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, чекловлар Ҳиндистон ҳудудида Нипаҳ вируси қайд этилгани билан боғлиқ бўлиб, қарор ветеринария-санитария хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган.

Мутасаддилар Нипаҳ вирусини ўта хавфли юқумли касаллик сифатида баҳоламоқда. У, асосан, ҳайвонлар орқали инсонларга юқиши мумкинлиги, оғир клиник асоратлар келтириб чиқариш эҳтимоли юқорилиги билан изоҳланади. Шу сабабли, эҳтимолий тарқалишнинг олдини олиш учун импортга қўйилган вақтинчалик чеклов чоралари жорий этилмоқда.

Қирғизистон ветеринария хизмати фуқароларга келиб чиқиши номаълум бўлган чорвачилик маҳсулотларини харид қилмасликни тавсия қилди. Бозор ва савдо нуқталаридан олинадиган маҳсулотларда тегишли ветеринария ҳужжатлари бор-йўқлигига алоҳида эътибор қаратиш сўралган. Маълум қилинишича, эпизоотик вазият Ветеринария, чорвачиликни ривожлантириш, яйлов ва озуқа хизмати томонидан доимий назоратга олинган ва зарурат туғилса қўшимча чекловлар ҳам жорий этилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Нипаҳ хавфи сабаб Қирғизистонда ветеринария чеклови кучайди