Дербида фаворит назорати: ПСЖ иккинчи таймда ғалабани расмийлаштирди

Франция Лига 1нинг 17-тури доирасидаги пойтахт дербисида ПСЖ “Париж”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, учрашувдаги фаворит мақомини амалда ҳам тасдиқлади. Мезбонлар илк дақиқалардanoq ташаббусни қўлга олиб, тўп назоратини ишончли ушлаб турди, меҳмонлар эса узоқ вақт зич мудофаа эвазига босимга бардош берди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Танаффус арафасида “Париж” марказда йўл қўйган хато қимматга тушди: ПСЖ вазиятдан унумли фойдаланиб, Дезире Дуэ аниқ якун билан ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда ўйин кутилмаганда кескинлашди. “Париж” пеналти ишлаб олди ва Виллем Геббел уни ишонч билан голга айлантирди. Бироқ дуранг узоқ сақланиб қолмади: Усмон Дембеле рикошетдан кейин пайдо бўлган имкониятдан фойдаланиб, ПСЖни яна олдинга олиб чиқди.
Шундан сўнг Луис Энрике жамоаси учрашув ритмини пасайтириб, вазиятни тўлиқ назорат қилди ва рақибга босим уюштириш имконини бермади. Трибундаги мухлислар дербидаги ғалабани якуний ҳуштак янграмасидан аввалроқ нишонлашга улгурди.
Ушбу уч очко ПСЖга чемпионат пешқадамидан ортда қолаётган фарқни қисқартиришга ёрдам берди. “Париж” эса Лига 1даги ғалабасиз сериясини давом эттирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!