«Монако» ҳимоячиси «Лион»га қарши ўйинда оғир жароҳат олди

Франция чемпионати доирасида «Лион»га қарши баҳсда «Монако» ҳимоячиси Мохаммед Салису жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Воқеа учрашувнинг сўнгги дақиқаларига яқин содир бўлди. Ўйин монаколикларнинг 1:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Клуб матбуот хизмати Салисунинг чап тиззасидаги олдинги хочсимон боғлами узилганини маълум қилди. Футболчининг қайтиш муддати ҳозирча очиқланмади.
«Монако» жорий мавсум Лига 1да 17 турдан сўнг етти ғалаба, саккиз мағлубият ва икки дуранг қайд этган. Жамоа 23 очко билан турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг