Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Эрон клубига ўтди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев фаолиятини Эронда давом эттиради. Футболчи Теҳроннинг “Персеполис” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Трансфер клуб матбуот хизмати томонидан расман тасдиқланди. “Игор Сергеев биз билан. ‘Персеполис’га хуш келибсиз”, — дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергеевнинг Эроннинг “Сепахан” клубига яқин экани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.
32 ёшли форвард ўтган мавсум Ўзбекистон Суперлигасида “Пахтакор” таркибида энг сермаҳсул футболчилардан бири бўлди: 29 учрашувда 20 гол урди ва 3 ассист қайд этди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, 2025 йилда Игор Сергеев мамлакатнинг энг яхши футболчиси деб топилган, унинг тахминий трансфер қиймати 1,2 миллион доллар атрофида баҳоланмоқда.
Сергеев 2021–2023 йилларда Қозоғистон чемпионатида ҳам тўп сурган — “Ақтөбе” ва “Тобол” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Қостанай клуби билан бирга миллий чемпионат олтин медалларини қўлга киритган.
Ҳозирда “Персеполис” Эрон чемпионатида 28 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!