date

Карпин Ибрагимов ҳақида: Ҳар қандай номзодни кўриб чиқамиз деди

Карпин Ибрагимов ҳақида: Ҳар қандай номзодни кўриб чиқамиз деди

Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин “Манчестер Юнайтед” тизимида ўйнаётган 17 ёшли ярим ҳимоячи Амир Ибрагимовнинг эҳтимолий чақируви борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис Ибрагимов ҳақида эшитганини, бироқ унинг ўйинларини мунтазам кузатмаганини айтди. Карпин таъкидлашича, Россия терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлган ва жамоага фойда бера оладиган ҳар қандай футболчи номзоди кўриб чиқилади.

Шу билан бирга, мураббий бундай ёшдаги футболчиларни кузатиш билан терма жамоада бошқа мутахассислар шуғулланишини қўшимча қилди. Унинг фикрича, Ибрагимов ҳозирча ёшлар терма жамоаси даражасига кўпроқ мос келади.

Жорий мавсумда Амир Ибрагимов манчестерликларнинг захира ҳамда ўсмирлар жамоалари сафида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карпин Ибрагимов ҳақида: Ҳар қандай номзодни кўриб чиқамиз деди