date

Матвей Сафонов ПСЖ ва Париж дербисини трибунадан кузатди

Матвей Сафонов ПСЖ ва Париж дербисини трибунадан кузатди

ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов Лига 1 доирасида «Париж»га қарши уй учрашувини стадиондан томоша қилди. 4-январ, якшанба куни бўлиб ўтган баҳсда Луис Энрике жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, Сафонов ҳозир қўл жароҳати сабаб жамоага ёрдам бера олмаяпти ва шифохонада. Шу боис россиялик посбон тахминан бир ой майдонга туша олмайди.

Жорий мавсумда франсуз чемпионатида Сафонов икки ўйинда қатнашиб, икки бор гол ўтказиб юборган.

26 ёшли футболчининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2029-йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Унинг бозор қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Матвей Сафонов ПСЖ ва Париж дербисини трибунадан кузатди