date

ПСЖ пеналтилар сериясида «Марсел»ни енгиб, суперкубокни ютди (видео)

ПСЖ пеналтилар сериясида «Марсел»ни енгиб, суперкубокни ютди (видео)

Кувайтда ўтган Франция Суперкубоги учун баҳс ҳақиқий триллерга айланди. Франция чемпионати ва кубоги ғолиби «ПСЖ» мамлакат вице-чемпиони «Марсел» билан тўқнаш келди ва ўйин охиригача асабларни “синовдан ўтказди”.

Учрашувнинг бошидаёқ парижликлар тезликни оширди. 13-дақиқада Усмон Дембеле ҳисобни очиб, «ПСЖ»га эрта устунлик олиб берди. Шундан кейин ҳам «ПСЖ» ўйинни назорат қилишга уринди, аммо «Марсел» таслим бўлмади — Роберто Де Зерби жамоаси иккинчи таймда умуман бошқа кайфиятда майдонга қайтди.

«Марсел» камбэки ва ютуққа яқинлик

76-дақиқада Мейсон Гринвуд пенальтидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Орадан кўп ўтмай, 87-дақиқада драматик эпизод юз берди: Пачо автогол муаллифига айланиб, «Марсел»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди — 1:2.

Шу пайтда «Марсел» иродали ғалабага жуда яқин келганди. Лекин футбол шундай: охирги ҳуштаккача “бўлди” деган гап йўқ.

90+5: Рамуш саҳнага чиқди

Парижликлар сўнгги дақиқаларда барча кучни ҳужумга ташлади. Ва 90+5-дақиқада Гонсалу Рамуш гол урди — 2:2! Шу гол «ПСЖ»ни пеналтилар сериясига олиб чиқди ва ўйинни “лотерея”га айлантирди.

Пеналтиларда Шевале — ҳал қилувчи омил

Пенальтилар сериясида «ПСЖ» 4:1 ҳисобида устун келди. Бу ерда асосий қаҳрамонлардан бири — Шевале: у 2 та сейв амалга ошириб, Луис Энрике жамоасига навбатдаги соврин эшигини очиб берди.

Шу тариқа «ПСЖ» ўз тарихида 14-бор мамлакат Суперкубогини қўлга киритди — финалда драматик сценарий, охирида эса парижликларга хос “охиригача кураш” ғалабаси.

Франция суперкубоги
ПСЖ — Марсел 2:2
Пеналтилар серияси — 4:1
8 январ. Кувайт. Халқаро стадион
Голлар: Дембеле (13), Рамуш (90+5) — Гринвуд (76, пеналти), Пачо (87, автогол).

ПСЖ: Шевале, Витиня, Дембеле, Дуэ, Заир-Эмери (Маюлу, 89), Кварацхелия (Барколя, 72), Маркинос, Мендеш, Невеш, Пачо, Руис (Рамуш, 89).
Марсел: Рулли, Балерди, Веа (Мурилло, 72), Гринвуд (О'Райли, 90+2), Гуири (Обаменг, 67), Кондогбиа, Медина, Павар, Пайшао (Траоре, 67), Ҳёйберг, Эмерсон.

Огоҳлантиришлар: Веа (48), Ҳёйберг (53), Заир-Эмери (63), Медина (86), Обамеянг (89).

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ пеналтилар сериясида «Марсел»ни енгиб, суперкубокни ютди (видео)