date

Трамп Мадурони авф этишни режалаштирмаяпти

Трамп Мадурони авф этишни режалаштирмаяпти

АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэланинг собиқ раҳбари Николас Мадурога нисбатан афв бериш ҳақидаги фармонни имзолаш ниятида эмас.

Бу ҳақда The New York Times нашри хабар тарқатди.

Газета маълум қилишича, Оқ уй раҳбари билан мулоқот давомида журналистлар АҚШда суд жараёнларига тортилган айрим шахслар, жумладан, Николас Мадуро бўйича ҳам афв масаласини кўтарган. Бироқ Дональд Трамп ушбу саволга аниқ ва қатъий жавоб берган.

The New York Times таъкидлашича, президент тилга олинган шахсларни, шу жумладан Мадурони ҳам, авф этиш режаси йўқлигини очиқ-ойдин билдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп Мадурони авф этишни режалаштирмаяпти