date

Коломбо «Милан» дарвозасига ургани учун байрам қилмади

Коломбо «Милан» дарвозасига ургани учун байрам қилмади

«Милан» ва «Женоа» ўртасидаги учрашувда Лоренсо Коломбо мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, жамоаси учун ягона гол муаллифига айланди. Бироқ ҳужумчи собиқ клубига урган голидан кейин ҳиссиётларини намойиш этмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Коломбонинг айтишича, бу дуранг «Женоа» учун жуда муҳим натижа бўлди, чунки жамоа бундан аввал кетма-кет тўртта баҳсда кутилган очколарни ола олмаганди. У ғалаба ҳам яқин бўлганини таъкидлади, аммо вазиятга ижобий томондан қараш кераклигини қўшимча қилди.

Футболчи голни нишонламаслигини эса шундай изоҳлади: у айнан шу шаҳарда туғилган, «Сан-Сиро»ни Италиянинг энг яхши стадиони деб билади ва «Милан» ранглари ҳануз унинг учун алоҳида аҳамиятга эга. Коломбо келажакда ҳам «Милан» дарвозасига урган голларини байрам қилмаслигини айтди.

Италия чемпионатининг кейинги турида «Женоа» «Кальяри»га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Коломбо «Милан» дарвозасига ургани учун байрам қилмади