date

«Ньюкасл» «Борнмут»ни пенальтилар сериясида енгиб, кейинги босқичга чиқди

«Ньюкасл» «Борнмут»ни пенальтилар сериясида енгиб, кейинги босқичга чиқди

Англия кубоги 1/32 финалида «Ньюкасл Юнайтед» ва «Борнмут» ўта драматик баҳс ўтказиб, асосий ва қўшимча бўлимлар якунида 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди. Пенальтилар сериясида эса мезбонлар 7:6 ҳисобида устун келиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Учрашувда ҳисобни Харви Барнс очди, бироқ «Борнмут» тезда Алекс Скоттнинг голи билан жавоб қайтарди. Орадан кўп ўтмай Девид Брукс меҳмонларни олдинга олиб чиқди. «Ньюкасл» эса ўйин сўнгида босимни кучайтириб, 90+5-дақиқада Энтони Гордон пеналтитан аниқ зарба бериб, мувозанатни тиклади.

Асосий вақтдан кейин жамоалар ўйинни қўшимча бўлимларга олиб ўтди, аммо у ерда ҳам ҳал қилувчи устунлик дарҳол юзага келмади. 118-дақиқада Барнс яна бир бор «Ньюкасл»ни олдинга олиб чиққанига қарамай, «Борнмут» 120+2-дақиқада Маркус Тавернье орқали жавоб голини уриб, ўйинни пенальтилар сериясига олиб келди.

Пенальтилар серияси узоқ давом этди ва деярли хатосиз кечди. «Ньюкасл» сафида Ник Волтемаде ва Бруно ўз уринишларини голга айлантира олмади. «Борнмут»да эса Эванилсон, Алеҳандро Хименес ва Бафоде Диакиите пенальтини аниқ бажара олмади. Якунда 7:6 ҳисобидаги ғалаба «Ньюкасл»га насиб этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ньюкасл» «Борнмут»ни пенальтилар сериясида енгиб, кейинги босқичга чиқди