date

ПСЖ Луис Энрикени 2027 йил якунида йўқотиши мумкин

ПСЖ Луис Энрикени 2027 йил якунида йўқотиши мумкин

Франциянинг «ПСЖ» клуби бош мураббийи Луис Энрике келажакда жамоани тарк этиши эҳтимоли пайдо бўлди. Daily Express хабарига кўра, испан мутахассиси 2026/2027 йилги мавсум тугаганидан сўнг Париж билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Энрике янги чақириқ изламоқда: у Парижда кўплаб совринларни қўлга киритди, улар орасида УЕФА Чемпионлар лигаси ҳам бор.

55 ёшли мураббий «ПСЖ»ни 2023 йил ўрталаридан буён бошқариб келмоқда. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнь ойи охирида якунига етади.

Лига 1нинг 17-туридан сўнг «ПСЖ» 39 очко жамғарган ва турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Луис Энрикени 2027 йил якунида йўқотиши мумкин