Мадуродан кейинги Венесуэла: Ҳокимият кимнинг қўлига ўтди?

2 дақиқа ўқиш1K
Мадуродан кейинги Венесуэла: Ҳокимият кимнинг қўлига ўтди?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Николас Мадуронинг Америка ҳарбийлари томонидан қўлга олиниши ортидан Венесуелада расман ҳокимият вице-президент Делси Родригесга ўтган бўлса-да, амалий қарорларни мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес ва ички ишлар вазири Диосдадо Кабелио белгиламоқда.
  • Падрино қуролли кучлар, йирик конлар, портлар ва асосий истеъмол товарларини тақсимлаш тизимини, Кабелио эса полиция ҳамда «колективос» қуролли гуруҳларини назорат қилади.

Венесуэла президенти Николас Мадуронинг Америка ҳарбийлари томонидан кутилмаганда қўлга олиниши Каракасда катта сиёсий бўшлиқни юзага келтирди. Гарчи расман раҳбарлик жиловлари вице-президент Делси Родригес қўлига ўтган бўлса-да, амалда мамлакат тақдирини «чавезм» мактабининг икки қудратли ва хавфли арбоби белгиламоқда.

Соядаги икки гигант: Падрино ва Кабелио

The Washington Post нашрининг таҳлилига кўра, айни дамда Венесуэлада қарорларни қабул қилувчи асосий кучлар мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес ва ички ишлар вазири Диосдадо Кабелиодир. Улар нафақат қуролли кучларни, балки мамлакат иқтисодиётининг энг даромадли тармоқларини ҳам назорат қилишади.

Владимир Падрино: Армия ва иқтисодиёт «хўжайини»

2014 йилдан буён мудофаа вазири курсисини эгаллаб келаётган Падрино амалда ҳокимиятнинг алоҳида тармоғини яратган.

  • Назорат: Армиядан ташқари, йирик конлар, портлар ва асосий истеъмол товарларини тақсимлаш тизими унинг изнида.

  • Айблов: АҚШ расмийлари уни гиёҳванд моддалар савдосида айблаб, боши учун 15 миллион доллар мукофот эълон қилган.

Диосдадо Кабелио: «Инқилоб болғаси»

Ички ишлар вазири Кабелио режимнинг энг радикаль ва шафқатсиз вакили ҳисобланади.

  • Қуролли гуруҳлар: У нафақат полицияни, балки мотоциклларда юрувчи ниқобли «колективос» жангариларини ҳам бошқаради.

  • Услуби: Унинг «Болға билан ур» кўрсатуви ва «Шубҳаланиш – хиёнат» деган шиори мамлакатдаги қўрқув муҳитини ифодалайди. Унинг боши учун АҚШ 25 миллион доллар тикиб қўйган.

Расмий ва амалий ҳокимият тақсимоти

Гарчи президентлик курсисида Делси Родригес ўтирган ва унинг акаси Хорхе Родригес парламентни бошқараётган бўлса-да, куч ишлатар тузилмаларсиз уларнинг ҳукми кесилган. Экспертлар фикрича, ҳозирги вазиятда вазифалар қуйидагича тақсимланган: «Делси бошқаради, Диосдадо эса тартиб ўрнатади».

 Бандитми ёки фанатик?

Вашингтон экспертлари ушбу икки фигура билан музокара қилиш имкониятларини турлича баҳоламоқда:

  1. Падрино (Ҳарбий бизнесмен): Мутахассислар фикрича, «бандит билан келишиш осонроқ». Падрино ўз манфаатлари ва хавфсизлиги эвазига АҚШ билан муайян битимларга келишиши мумкин.

  2. Кабелио (Мафкуравий фанатик): У билан келишувга эришиш деярли имконсиз деб кўрилади. Унинг оилавий клани разведка ва солиқ тизимигача кириб борган бўлиб, у ҳокимиятни охиригача ҳимоя қилишга тайёр.

Мадуро ағдарилгач, Каракас кўчаларида «колективос» гуруҳлари блокпостлар ўрнатиб, аҳолини қаттиқ назоратга олди. Бу эса янги раҳбариятнинг мамлакатни темир интизом билан бошқариш ниятидан далолат беради.

Сизнингча, Венесуэланинг янги раҳбарияти АҚШ билан тил топиша оладими ёки ички низолар фуқаролар урушига айланиб кетадими?

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?