Хаби Алонсо Ламин Ямал финалга таъсир қилмаслигини айтди

“Реал Мадрид” бош мураббийи Хаби Алонсо бўлажак финал учрашуви олдидан “Барселона”нинг ёш юлдузи Ламин Ямал ҳақида ўз фикрларини билдирди. Мутахассис футболчининг юқори даражадаги иқтидорига шубҳа йўқлигини таъкидлар экан, мадридликлар тайёргарлик жараёнида алоҳида бир ўйинчига қараб тактика тузмаслигини очиқ айтди.
Алонсонинг сўзларига кўра, Ламин Ямал ўз ёшига нисбатан жуда етук ва майдонда ажойиб ўйин намойиш этаётган футболчи ҳисобланади. Шу билан бирга, “қаймоқранглилар” учун асосий эътибор ўз ўйин услуби ва жамоавий режага қаратилган.
“Уни алоҳида таништириш шарт эмас. Ёши ва кўрсатаётган ўйинининг ўзиёқ унинг қанчалик фантастик футболчи эканини кўрсатиб турибди. Албатта, у ажойиб ўйинчи, аммо бизнинг ўйин режамизга бевосита таъсир қилмайди”, — деди Хаби Алонсо.
Маълумот учун, финал баҳси Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган «Alinma Stadium»да бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади ва футбол мухлислари яна бир том маънодаги принципиал тўқнашувга гувоҳ бўлишади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!