date

Ғалаба тақдирини “пятка” ҳал қилди: “Жирона” Монтиливида “Осасуна”ни енгди

Ғалаба тақдирини “пятка” ҳал қилди: “Жирона” Монтиливида “Осасуна”ни енгди

Ла Лиганинг 19-турида “Жирона” ўз майдонида “Осасуна”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона гол танаффус арафасида урилди.

Монтиливида мезбонлар ўйин бошидanoq ташаббусни қўлга олди ва ҳужумларни асосан қанотлар орқали қуришга уриниб кўрди. Цыганков ҳамда Браян мунтазам равишда босимни кучайтириб борди. “Осасуна” эса кўпроқ стандарт вазиятлар ва жарима майдонидаги кураш эвазига жавоб қайтарди: Будимир икки бор бош билан хавфли зарба йўллади, бироқ тўп нишонга бормади.

Учрашувнинг бурилиш нуқтаси 44-дақиқада юз берди. Алекс Морено чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, марказга узатма берди. Владислав Ванат ноодатий ечим топиб, тўпни “пятка” билан дарвозага йўналтирди ва ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда “Осасуна” тўп назоратини ошириб, олдинга янада фаол ўта бошлади. Гарсия узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан тўсинни “синаб кўрди” ва ўйинга яна интрига қўшди. “Жирона” эса вазиятни прагматик тарзда бошқариб, ҳимояда тартибли ҳаракат қилди. Гассанига чиқишларда ишончли ўйнаб, юқоридан узатмаларни ўз вақтида нейтраллади.

VAR мезбонларнинг эҳтимолий иккинчи голи бўйича эпизодни текширди, аммо ҳисоб ўзгармади. Якуний дақиқаларда “Осасуна” босимни кучайтирган бўлса-да, тенглаштирувчи голни уришга эриша олмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ғалаба тақдирини “пятка” ҳал қилди: “Жирона” Монтиливида “Осасуна”ни енгди