date

Флик фаолиятидаги барча 9 финалда ҳам ғалаба қозонди

Флик фаолиятидаги барча 9 финалда ҳам ғалаба қозонди

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик финалларга жамоани идеал тайёрлай олиши билан яна бир бор эътироф этилди. Якшанба куни «кўк-анорранглилар» Испания Суперкубоги финалида «Реал»га қарши баҳс олиб борди ва 3:2 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу учрашув Флик мураббийлик фаолиятидаги 9-финал бўлди. Эътиборлиси, у иштирок этган барча финалларда Флик бошқарган жамоалар рақибидан устун келиб, совринни қўлга киритган.

Қайд этилишича, Флик «Барселона» билан Ла Лига чемпионлиги, Испания Кубоги ҳамда Испания Суперкубогини икки бор ютишга улгурди.

Бироқ байрам қилишга вақт кам: 15-январ куни «Барселона» Испания Кубоги 1/8 финалида «Расинг»га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик фаолиятидаги барча 9 финалда ҳам ғалаба қозонди