date

Анчелотти Бразилия билан келажаги борасида қарор қабул қилди

Анчелотти Бразилия билан келажаги борасида қарор қабул қилди

Машҳур мутахассис Карло Анчелотти келажаги бўйича аниқ қарорга келди. Globo Esporte хабарига кўра, Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) ва италиялик мураббий ҳамкорликни узайтириш бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Анчелотти февраль ойида янги шартномага имзо чекиши кутилмоқда. Янги битимга асосан, у Бразилия терма жамоасини 2030 йилги жаҳон чемпионати якунига қадар бошқаради.

Қайд этилишича, Бразилия томони яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионати натижаларидан қатъи назар Анчелотти билан ишлашни давом эттириш ниятида. Шартномани узайтириш бўйича музокаралар октябрда бошланган ва ўтган йил охирига бориб янада фаоллашган. Ҳозир эса асосан бюрократик масалаларни ҳал қилиш қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Бразилия билан келажаги борасида қарор қабул қилди