date

Де Дзерби Рабиони соғинишини очиқ айтди

Де Дзерби Рабиони соғинишини очиқ айтди

«Марсель» бош мураббийи Роберто де Дзерби ўтган мавсум бирга ишлаган Адриен Рабио ҳақида илиқ хотиралар билан гапирди. Ҳозир француз ярим ҳимоячиси «Милан» сафида тўп суриб, майдондаги нафис ҳаракатлари билан мухлисларни хурсанд қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Италиялик мутахассис Рабиони кўп қиррали футболчи сифатида юқори баҳолади: у ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам фойдали бўла олиши, ёриб ўтишлари билан жамоага устунлик беришини таъкидлади. Де Дзербининг сўзларига кўра, улар ажралиш жараёни идеал тарзда кечмаган бўлса-да, Рабио жамоанинг Чемпионлар лигасига йўл олишида муҳим рол ўйнаган ва кўп ўйинларда натижани айнан унинг ҳаракатлари ҳал қилган.

Қайд этилишича, Рабио яқинда «Милан» либосида илк бор дубл қайд этди — у «Комо» дарвозасига икки бор тўп киритди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Де Дзерби Рабиони соғинишини очиқ айтди