date

Санчо Еврокубокларда Крауч рекордини такрорлади

Санчо Еврокубокларда Крауч рекордини такрорлади

Джедон Санчо урган гол «Астон Вилла»га Европа Лигаси доирасида «Фенербахче» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба келтирди. «Манчестер Юнайтед»дан ижарага олинган вингер 25-дақиқада ҳисобни очди ва турк жамоаси бунга жавоб қайтара олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Squawka маълумотига кўра, Санчо еврокубокларда тўртта турли клуб сафида гол урган атиги иккинчи англиялик футболчига айланди. Бу натижага биринчи бўлиб собиқ ҳужумчи Питер Крауч эришган.

Санчо аввалроқ Европа майдонларида Дортмунднинг «Боруссия»си, «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» сафида ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилган. «Фенербахче»га урилган гол эса 25 ёшли футболчининг «Астон Вилла» таркибида барча мусобақалардаги илк голи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Санчо Еврокубокларда Крауч рекордини такрорлади