Винисийус ва Фермин Лопес Чемпионлар лигаси ҳафталик жамоасида

Чемпионлар лигасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида умумий босқичнинг 7-тур учрашувлари якунига кўра ҳафтанинг рамзий жамоаси эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳафталик таркиб қуйидагича кўриниш олди: Цолакис («Олимпиакос») — Порро («Тоттенҳем»), Гундерсен («Буде-Глимт»), Ван Дейк («Ливерпул»), Жафаргулиев («Қорабоғ»), Тюрам («Ювентус»), Наварро («Атлетик»), Фермин Лопес («Барселона»), Симеоне («Атлетико»), Винисийус («Реал»), Суарес («Спортинг» Лиссабон).
7-турдан сўнг Чемпионлар лигасида 15 та жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди. «Арсенал» ва «Бавария» эса бевосита 1/8 финалга йўл олди.
Умумий босқичнинг 8-тур учрашувлари 28-январ куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг