date

«Барселона» Ҳамза Абделкарим трансферини якунга етказди

«Барселона» Ҳамза Абделкарим трансферини якунга етказди

«Ал-Аҳли» ҳужумчиси Ҳамза Абделкарим фаолиятини «Барселона»да давом эттиради. Журналист Фернандо Поло маълумотига кўра, томонлар келишувни аллақачон ёпган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

18 ёшли футболчи «кўк-анорранглилар» сафига ижара асосида қўшилади. Шартномада 3 млн евроқа сотиб олиш опцияси ҳам кўзда тутилган. Яқин вақт ичида мисрлик иқтидор тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг трансфер расман расмийлаштирилади.

«Барселона»нинг ёш мисрлик юлдузни ўз сафига оғдириш нияти бир неча ой аввал ҳам тилга олинганди. Абделкарим Қоҳиранинг «Ал-Аҳли» жамоасида 9 ўйинда майдонга тушган, ҳозирча гол ёки ассист билан ажралиб турмаган. Бироқ Миср U-17 терма жамоасида у 19 учрашувда 12 та гол уриб, 6 та голга узатма берган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» Ҳамза Абделкарим трансферини якунга етказди