date

«Бавария» Упамекано билан янги шартнома борасида келиша олмади

«Бавария» Упамекано билан янги шартнома борасида келиша олмади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби марказий ҳимоячи Дайо Упамекано билан янги келишув бўйича ҳозирча якуний қарорга келгани йўқ. Бу ҳақда журналист Максимилиан Коҳ хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, музокараларда икки асосий масала кун тартибида: шартноманинг муддати ва уни муддатидан олдин бекор қилиш шартлари. Томонлар футболчи жамоада 2030 йилгача қоладими ёки 2031 йилгача — шу вариантларни муҳокама қилмоқда. Иккинчи банд эса 2027 йилдан (ўйинчи истаги) ёки 2028 йилдан (клуб истаги) кучга кириши мумкин.

Молиявий жиҳатлар аллақачон келишиб олинган: йилига 20 миллион евро маош ҳамда худди шунча миқдордаги имзо бонус. Музокараларда бир ойлик кечикиш бўлишига қарамай, Упамеканонинг клубда қолиш эҳтимоли юқори экани таъкидланмоқда.

Жорий мавсумда 27 ёшли франсуз ҳимоячи 24 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди, 1 ассист берди ва 7 бор огоҳлантирилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Упамекано билан янги шартнома борасида келиша олмади