Элдор Шомуродовнинг дубли "Истанбул Башакшеҳир"га "Касимпаша" устидан йирик ғалаба келтирди

Туркия Суперлигасининг 31-турида «Истанбул Башакшеҳир» ўз майдонида «Касимпаша» жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов учрашувда дубль қайд этиб, жамоасининг йирик ғалабасига асосий ҳиссани қўшди. Ўйин давомида мутлақ устунлик қилган мезбонлар сафида, шунингдек, Бертуг Йилдирим ва Дави Зельке ҳам ўз голларини киритишди. Ушбу муваффақиятдан сўнг «Башакшеҳир» очколари сонини 51 тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди.
Туркия Суперлигасининг 31-тури доирасида "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Касимпаша" жамоасини қабул қилди ва 4:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Ўйин қаҳрамонига айланган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов 5 ва 87-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль қайд этди. Шунингдек, мезбонлар сафида Бертуг Йилдирим (22') ва Дави Зельке (81') ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишди. Меҳмонлар сафида Родриго Бекан 44-дақиқада қизил карточка олиб, жамоасини қийин аҳволда қолдирди.
Ўйин давомида "Истанбул Башакшеҳир" мутлақ устунликка эга бўлди. Мезбонлар тўп назоратини 68% кўрсаткич билан ушлаб туришди ва рақиб дарвозаси сари жами 12 та зарба йўллашди (шундан 8 таси аниқ). "Касимпаша" эса бор-йўғи 2 та аниқ зарба бера олди. Мазкур ғалаба эвазига "Башакшеҳир" турнир жадвалида 51 очко билан 5-ўринга кўтарилиб олди.






























Изоҳлар 0
…