date

"PSJ" жамоаси сафарда "Анже" меҳмони бўлади

"PSJ" жамоаси сафарда "Анже" меҳмони бўлади

Франция чемпионатининг навбатдаги турида турнир жадвали пешқадами "PSJ" жамоаси сафарда "Анже" меҳмони бўлади. "Раймонд Копа" стадионида бўлиб ўтадиган ушбу баҳс 25 апрель куни Тошкент вақти билан 22:00 да старт олиши белгиланган. Мезбонлар турнир жадвалининг ўрта поғоналарида бораётган бўлса-да, кучли рақибга қаршилик кўрсатишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

"Анже" жамоаси март ойидан буён ғалаба қозона олмаётган бўлса-да, сўнгги ўйинларда дуранг натижалар қайд этиб, ҳимоядаги ўйинини тартибга солиб олди. Александр Дюже шогирдлари ушбу учрашувда очко олиш орқали лигадаги ўрнини мустаҳкамлаб қўйишни мақсад қилган. Бироқ жамоа таркибида жиддий йўқотишлар мавжуд: Арку, Белкдим, Капел ва Камара каби футболчилар жароҳат сабабли майдонга туша олмайди.


Луис Энрике бошқарувидаги "PSJ" эса сафар ўйинларида ажойиб серия намойиш этмоқда. Парижликлар меҳмондаги сўнгги бешта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонишди ва уларнинг тўрттасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Меҳмонлар таркибида Витиня ва Нуну Мендешнинг иштироки сўроқ остида турибди, аммо жамоанинг умумий ҳолати юқори баҳоланмоқда.

Ўзаро учрашувлар тарихи тўлиқ парижликлар фойдасига хизмат қилади. "PSJ" охирги 19 та ўйиннинг барчасида "Анже" устидан ғалаба қозонган. Охирги марта ушбу стадионда ўтган баҳсда пойтахтликлар 4:2 ҳисобида зафар қучишган эди. Агар меҳмонлар бу гал ҳам ғалаба қозонишса, чемпионлик пойгасидаги устунлигини янада мустаҳкамлаб олишади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "PSJ" жамоаси сафарда "Анже" меҳмони бўлади