«Килмесс» стадионни қайта қуриш учун мухлислардан ёрдам сўради

Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири саналадиган «Килмесс» 1887 йилда ташкил топган ва йиллар давомида катта мухлислар армиясини тўплаган. Бироқ ҳозир клуб молиявий ва ташкилий жиҳатдан қийин даврни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу фон’да жамоа раҳбарияти стадионни реконструкция қилиш режаси билан мухлисларга мурожаат қилди. Қизиқ томони, гап одатдаги хайрия ёки пул йиғиш ҳақида эмас — мухлислар “эски усулда” стадионга келиб, қурилиш-таъмирлаш ишларида бевосита жисмонан ёрдам беришга чақирилган.
Жанубий яримшарда жазирама ёз ҳукм сураётганига қарамай, кўплаб мухлислар клуб чақириғига ижобий жавоб бериб, ишларга кўнгилли тарзда қўшилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг