«Ал-Наср» Роналду келажагини Саудия билан боғламоқчи

Криштиану Роналду 2027 йил ёзида, амалдаги шартномаси якунлангач, «Ал-Наср»ни тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, Саудия Арабистони португалиялик юлдузни мамлакатда ушлаб қолиш учун уни клуб эгаларидан бири сифатида кўришни ўйламоқда. Режага биноан, Роналдунинг «Ал-Наср»даги ҳозирги улуши 15 фоизгача оширилиши мумкин. Лига эса Роналду кетган тақдирда глобал қизиқиш кескин пасайиб кетмаслиги учун турли сценарийларни кўриб чиқмоқда.
Роналду 2023 йилда эркин агент сифатида «Ал-Наср»га келиб қўшилганди. Жорий мавсумда ҳужумчи саудия клуби сафида 20 ўйинда майдонга тушиб, 17 гол урди ва 3 ассист қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг