date

Хайкин «Манчестер Сити» устидан ғалабани тарихий деб атади

Хайкин «Манчестер Сити» устидан ғалабани тарихий деб атади

Норвегиянинг «Будё-Глимт» клуби дарвозабони Никита Хайкин «Манчестер Сити» устидан қўлга киритилган сенсацион ғалаба ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-тур учрашувида норвеглар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

«Ўйин тугаганидан кейин ҳам биз нимани уддалаганимизни дарров англаб етмадик. Футбол индустриясида XXI асрнинг энг кучли тизимларидан бирини енгдик. Бу баҳс нафақат биз, балки бутун Норвегия ва норвег спорти тарихига киради», — деди Хайкин VideoSports дастурида.

Дарвозабон ушбу ғалабани фаолиятидаги энг муҳим натижалардан бири сифатида эътироф этди.

Ҳозирда «Будё-Глимт» Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 6 очко билан 28-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хайкин «Манчестер Сити» устидан ғалабани тарихий деб атади