date

«Фенербаҳче» собиқ футболчиси Моуриньони сўзида турмади дея танқид қилди

«Фенербаҳче» собиқ футболчиси Моуриньони сўзида турмади дея танқид қилди

«Фенербаҳче»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Линколн португалиялик мураббий Жозе Моуриньо ҳақида кескин фикр билдирди. Мутахассис Истанбул клубини 2024–2025 йилларда бошқарган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Линколннинг айтишича, Моуриньо унга берган ваъдасини бажармаган ва футболчига нисбатан ҳурматсизлик қилган. «У кўп нарса ютган, буни ҳеч ким инкор этмайди. Лекин мен учун ҳаётда характер совринлардан ҳам муҳим. Моуриньо мени ҳайратда қолдирди», — деди у Fanatik нашрига.

Футболчи «Ҳалл Сити»га ижарага кетишидан олдин Моуриньо билан гаплашгани, мураббий эса уни Португалиядаги ёзги йиғинга чақиришини айтганини таъкидлади. «Мавсум тугагач, чақирувни кутдим. Таржимон орқали Моуриньо билан боғланмоқчи бўлдим, аммо у гаплашишни истамади ва спорт директорга мурожаат қилишимни айтди», — дейди Линколн.

Унинг сўзларига кўра, жамоа Португалияда йиғинда бўлган пайтда ўзи ҳам Португалияда уйида турган, шунга қарамай Моуриньо уни Истанбулга юбориб, алоҳида шуғулланишни буюрган. «Менга нисбатан адолатсиз ва ҳурматсиз муносабат бўлди. Кўп ўйинларда ўзимнинг позициямда бўлмасам ҳам клубга фойдам тегиши учун боримни бердим», — деди футболчи.

Линколн оғир жароҳатдан кейин қўллаб-қувватлаш кутганини, бироқ бундай муносабатни сезмаганини ҳам қўшимча қилди. «Мен бошқалар каби машҳур футболчи эмасман, аммо майдонда доим охиригача ишлаганман», — дея якунлади у.

Ҳозирда Жозе Моуриньо «Бенфика»ни бошқармоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Фенербаҳче» собиқ футболчиси Моуриньони сўзида турмади дея танқид қилди