Немис олимлари 60 фоиз унумдорликка эга водород двигателини яратди

Немис олимлари 60 фоиз унумдорликка эга водород двигателини яратди
Қисқача

Германиялик олимлар 60 фоиз унумдорликка эга ёпиқ циклли водород двигателини ишлаб чиқди. Ушбу двигател дизель моторлари билан рақобатлаша олади ва анъанавий чиқиндиларсиз ишлайди. Лойиҳа Магдебургдаги Отто фон Герике университетида яратилган бўлиб, у юк машиналари, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникалари учун жуда қулай ҳисобланади. Технология узоқ муддатда иқтисодий жиҳатдан ҳам фойдали бўлиши кутилмоқда.

Германиялик тадқиқотчилар дизель моторлари билан рақобатлаша оладиган ёпиқ циклли водород двигателини ишлаб чиқди. Лойиҳа Магдебургдаги Отто фон Герике университетида яратилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Двигателнинг асосий хусусияти унинг ёпиқ контурда ишлашидир. Ишчи аралашма сифатида водород, кислород ва аргон ишлатилади.

Водород энергия манбаи, кислород реакция учун, аргон эса жараённи барқарорлаштирувчи восита вазифасини бажаради.

Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, ҳар бир иш циклидан сўнг газ аралашмасининг катта қисми ташқарига чиқарилмайди. У совутилади, тозаланади ва тизимга қайтарилади.

Бу двигателга анъанавий чиқиндиларсиз ишлаш имконини беради.

Синов натижалари шуни кўрсатдики, тизим юқори қувват ва 60 фоиздан ортиқ самарадорликни ўзида мужассам этган. Бу кўрсаткич дизель қурилмалари билан деярли бир хил.

Ушбу технология юк машиналари, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникалари учун жуда қулай ҳисобланади. Лойиҳа муаллифларининг фикрича, ёпиқ тизим узоқ муддатда иқтисодий жиҳатдан ҳам фойдали бўлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар