"Amazon" ва "Meta" Ҳиндистондаги тўловлар монополиясига қарши чиқди

Amazon ва Meta компаниялари Ҳиндистоннинг тезкор тўловлар тармоғида PhonePe ва Google Пай устунлигига қарши чиқмоқда. Улар ушбу ҳолатни тартибга солиш учун мамлакатнинг тўловлар бўйича масъул органи билан музокаралар ўтказишни режалаштирган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Amazon Пай, WhatsApp, CRED, MobiKwik ва Флипкарт каби платформалар вакиллари Ҳиндистон миллий тўлов корпорацияси (NPCI) билан учрашади. Ушбу ташкилот ҳар ой миллиардлаб транзакцияларни амалга оширувчи ягона тўлов интерфейсини (UPI) бошқаради.
Март ойидаги маълумотларга кўра, PhonePe ва Google Пай UPI тармоғидаги 22,6 миллиард транзакциянинг қарийб 80 фоизини ташкил қилган. Бу кўрсаткич бошқа рақобатчиларнинг бозор улушидан сезиларли даражада юқори ҳисобланади.
Учрашув иштирокчилари фойдаланувчиларни жалб қилиш амалиёти, маҳсулот дизайни ва монетизация масалаларида хавотир билдириши кутилмоқда. Шунингдек, улар янги иштирокчиларга рақобатлашишда ёрдам бериш учун тартибга солувчи ёрдам ва имтиёзлар сўрашни мақсад қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!