«Ал-Наср» Садио Мане келажаги бўйича қарорга келди

Ҳужумчи Садио Мане «Ал-Наср»ни тарк этиши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
365Scores Arabia хабарига кўра, Саудия клуби сенегаллик футболчига янги шартнома таклиф қилиш ниятида эмас. Мане билан амалдаги келишув эса 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Мане 2023 йилда «Бавария»дан «Ал-Наср»га 30 миллион евро эвазига ўтганди. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 17 ўйинда майдонга тушиб, 6 гол урди ва 6 ассист қайд этди. Transfermarkt портали форвардни 7 миллион евроқа баҳоламоқда.
Айни пайтда «Ал-Наср» Саудия Арабистони чемпионатида 37 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг