date

«Ан-Наср» Садио Манега оид қарорини қабул қилди

«Ан-Наср» Садио Манега оид қарорини қабул қилди

Ҳужумчи Садио Мане яқин вақт ичида «Ан-Наср»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

365Scores Arabia хабарига кўра, Саудия клуби сенегаллик футболчига янги шартнома таклиф қилиш ниятида эмас. Мане билан амалдаги келишув 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Мане 2023 йилда «Бавария»дан «Ан-Наср»га 30 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда у барча турнирларда 17 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та ассист қайд этди. Transfermarkt портали футболчини 7 миллион еврога баҳоламоқда.

Ҳозирда «Ан-Наср» Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида 37 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ан-Наср» Садио Манега оид қарорини қабул қилди