date

Забарний ПСЖ ғалабасидан кейин фикрларини билдирди

Забарний ПСЖ ғалабасидан кейин фикрларини билдирди

Франция чемпионати 19-турида «ПСЖ» сафардa «Осер»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни баҳс сўнгида қанот ҳужумчиси Бредли Баркoла урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйиндан кейин натижа ҳақида ҳимоячи Илья Забарний ҳам фикр билдирди.

«Жамоа рақибни охир-оқибат синдира олишига ишонди. «ПСЖ» ҳеч қачон тўхтамайди ва доимо ўз ишини қилади — бу бизнинг энг катта кучимиз. Ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар, жамоа ҳужум қилишдан чарчамайди, темпни ушлаб туради. Гол урилишига фақат вақт масаласи қолган эди», — деди украиналик футболчи ОАВ вакиллари билан суҳбатда.

Ушбу ғалабадан сўнг Луис Энрике шогирдлари 45 очко жамғариб, Лига 1 турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди. Париж клуби «Ланс»дан икки очко олдинда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Забарний ПСЖ ғалабасидан кейин фикрларини билдирди