Мактабда дарс қолдирганлар учун онлайн жарима солиш бошланди

Таълим тизимида рақамли инқилоб давом этмоқда: эндиликда ўқувчиларнинг мактабга келиб-кетиши юқори технологиялар назоратига ўтди. Янги жорий этилган «AI Davomat» лойиҳаси доирасида нейротармоқлар ҳар бир таълим олувчини диққат билан кузатиб боради. Агар ўқувчи сабабсиз дарс қолдирса, тизим бу ҳақда зудлик билан Ички ишлар вазирлиги базасига хабар йўллайди ва натижада ота-оналарга масофавий тарзда жарима қўлланилади.
Жавобгарлик чоралари:
• Тизимли равишда дарс қолдирганлик учун 10 дан 15 БРВгача (4,1 миллион сўмдан 6,1 миллион сўмгача) жарима белгиланган.
• Агар қоидабузарлик такрорланса, 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
«AI Davomat» дастури инсон омилини истисно қилган ҳолда ишлайди. Бу эса мактаб маъмурияти ва ота-оналар ўртасидаги тушунмовчиликларга чек қўйиб, таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши кутилмоқда. Энди фарзандингизнинг мактабга борганини нафақат сиз, балки «сунъий интеллект» ҳам қаттиқ назорат қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!