date

Инглиз клублари Рафаэл Леао учун 60 млн фунт тўлашга тайёр турибди

Инглиз клублари Рафаэл Леао учун 60 млн фунт тўлашга тайёр турибди

Англиянинг икки гранди — "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" клублари "Милан" ҳужумчиси Рафаэл Леао трансфери бўйича музокараларни бошлади. Португалиялик 26 ёшли юлдузнинг трансфер қиймати 60 млн фунт стерлинг (81 млн доллар) этиб белгиланган. Ҳар икки клуб футболчининг нархи 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг кескин кўтарилиб кетишидан аввал уни ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

"Милан" раҳбарияти молиявий ҳолатни мувозанатлаш мақсадида Леаони сотишга тайёрлигини билдирган. Трансфер эксперти Фабрисио Романонинг маълум қилишича, камида иккита Премьер-лига клуби футболчининг маоши ва трансфер шартлари бўйича расмий сўров юборган. Ҳозирча расмий таклиф берилмаган бўлса-да, томонлар июн ойидаги халқаро танаффусга қадар келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда.


"Манчестер Юнайтед" Леаони ҳужумнинг исталган нуқтасида ўйнай олиши сабабли юқори баҳоламоқда. "Ливерпуль" эса уни 2026 йилда жамоани тарк этишини эълон қилган Муҳаммад Салаҳнинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда. Леао жорий мавсумда А Сериянинг 25 та ўйинида 9 та гол уришга муваффақ бўлди.

Трансфернинг муваффақияти кўп жиҳатдан ушбу клубларнинг келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этишига боғлиқ бўлади. "Манчестер Юнайтед" турнир йўлланмасини деярли ҳал қилган бўлса, "Ливерпуль" кучли бешликка кириш учун курашни давом эттирмоқда. Музокараларнинг асосий босқичи май ойи бошида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Инглиз клублари Рафаэл Леао учун 60 млн фунт тўлашга тайёр турибди