date

«Челси» Палмер билан Роджерсни яна бирлаштирмоқчи

«Челси» Палмер билан Роджерсни яна бирлаштирмоқчи

«Челси» «Астон Вилла»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Роджерсни жамоага олиб келиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Transfer News Live TEAMtalk манбасига таяниб хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Палмер ва Роджерс аввалроқ «Манчестер Сити» академиясида бирга тўп сурган. Ҳозирда Морган «Астон Вилла» сафида ўйнамоқда ва унинг амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжалланган.

Манбага кўра, Роджерс «Челси»нинг узоқ вақтдан бери кузатувидаги номзодлардан бири. Лондон клуби раҳбарияти уни майдонда Палмерга жуда мос жуфтлик бўла олади, деб ҳисобламоқда.

Transfermarkt 23 ёшли ярим ҳимоячининг бозор қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда.

Айни пайтда «Челси» Англия Премьер-лигаси жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Челси» Палмер билан Роджерсни яна бирлаштирмоқчи