date

«Бавария» Кейнин келажаги борасида аниқ жавоб берди

«Бавария» Кейнин келажаги борасида аниқ жавоб берди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Макс Эберл ҳужумчи Гарри Кейнин келажаги юзасидан изоҳ берди. Унинг айтишича, клуб инглиз форварди билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлаб юборган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Биз Гарри билан музокара олиб боряпмиз», — дея Эберлнинг сўзларини немис Sky журналисти Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда келтирди.

Манбага кўра, гап 2028 ёки 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган келишув ҳақида кетмоқда. Кейн шартномани узайтиришга қарши эмас ва ҳозирча трансфер ҳақида ўйламаяпти.

Гарри Кейн «Бавария» сафига 2023 йил ёзида қўшилган. Шу вақт ичида у барча расмий мусобақаларда 126 та учрашувда майдонга тушиб, 119 та гол урди ва 30 та голли узатма муаллифига айланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Кейнин келажаги борасида аниқ жавоб берди