date

Роналдусиз «Ал-Наср» ғалабасига Криштиану эмоджи билан жавоб берди

Роналдусиз «Ал-Наср» ғалабасига Криштиану эмоджи билан жавоб берди

Криштиану Роналду бош мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Бу турнир Осиёдаги клублар мусобақалари ичида даражаси бўйича иккинчи ҳисобланади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шунга қарамай, «Ал-Наср» етакчисиз ҳам барқарор ўйин кўрсатмоқда. Саудия жамоаси чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи учрашувини ҳам ютди — Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди.

Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга чиққанини ҳақидаги хабарни репост қилди. Криштиану постга икки эмоджи — олов ва қарсак — қўшди.

Роналду 40 ёшда. Унинг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналдусиз «Ал-Наср» ғалабасига Криштиану эмоджи билан жавоб берди