Роналду «Ал-Наср» ғалабасидан кейин фикр билдирди

Саудия Про-лигасининг душанба кунги учрашувида «Ал-Наср» «Ал-Тааун»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан сўнг жамоа етакчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда қисқа мурожаат қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик ҳужумчи бу сафар гол ура олмади, бироқ натижадан мамнунлигини яширмади. «Қадам-бақадам. Мақсадимизга тўлиқ диққат!» — деб ёзди Роналду.
Ушбу уч очко «Ал-Наср»га турнир жадвалида иккинчи поғонага кўтарилиш имконини берди. Жамоа пешқадам «Ал-Ҳилол»дан ҳозирча 5 очко ортда бормоқда.
Маълумот учун, 5 февраль куни Криштиану Роналду 41 ёшга тўлади. Унинг «Ал-Наср» билан тузган шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунигача амал қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг