Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шенхуа” Осиё Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 6-турида сафарда “Санфречче Хиросима”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, яна очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди — японлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба берди. Бу натижа Хитой клуби учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан кейин “Шанхай Шенхуа” 4 очко билан жадвалда 11-ўринни эгаллаб турибди. “Хиросима” эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонада бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг