date

Клозе Месси ва Мбаппе унинг ЖЧ рекордини янгилашини айтди

Клозе Месси ва Мбаппе унинг ЖЧ рекордини янгилашини айтди

Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе жаҳон чемпионатлари тарихидаги голлар рекорди узоқ кутдирмай янгиланишига ишонмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клозе тўртта мундиалда иштирок этиб, жами 16 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Ҳозир фаол футболчилар орасида унга энг яқин натижалар Лионел Месси (13 гол) ва Килиян Мбаппе (12 гол)да.

"Ишончим комил: жаҳон чемпионатларидаги голлар бўйича рекордим тез орада янгиланади. Буни Месси 2026 йилда амалга ошириши мумкин ёки Мбаппе 2026 ёхуд 2030 йилда. Мен Леонинг катта мухлисиман ва у футбол ўйнашда давом этса, унга энг яхшисини тилайман. Мбаппенинг ҳам истеъдоди ақлбовар қилмайди. Умид қиламанки, иккаласи ҳам соғлом бўлади ва энг юқори даражасини кўрсатади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, менда ҳануз энг яхши статистика бор ва ярим финалда тўрт марта ўйнаган ягона футболчиман", — дея Клозенинг сўзларини Bild келтирди.

Месси 2022 йилда Қатардаги мундиалда чемпион бўлган, Мбаппе 2018 йилда Россияда кубокни қўлга киритган. Клозе эса 2014 йилда Бразилияда ўтган жаҳон чемпионатида зафар қучган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Клозе Месси ва Мбаппе унинг ЖЧ рекордини янгилашини айтди