"Ливерпул" Салоҳ ўрнига Диоманде учун катта маблағ сарфлашга тайёр

Англиянинг машҳур клубларидан бири — "Ливерпул" ҳужум чизиғини кучайтириш ва келажак учун янги етакчи топиш мақсадида трансфер бозорида фаол ҳаракат қилмоқда. Жамоа сўнгги йиллардаги энг асосий гол уруш кучларидан бири бўлган Муҳаммад Салоҳнинг эҳтимолий ўрнини босадиган футболчини изламоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, “қизиллар” Германиянинг "РБ Лейпциг" сафида ўйнайдиган иқтидорли вингер — Ян Диомандега жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ мазкур трансфер осон кечмаслиги кутилмоқда.
Журналист Филипп Хайнц маълумотига кўра, “Лейпциг” раҳбарияти футболчини қўйиб юбориш учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ талаб қилмоқда. Бу эса “Ливерпул” учун анча катта сармояни англатади.

Манбаларга кўра, Германия клуби ҳозирда футболчиларни сотиш орқали молиявий ҳолатини яхшилашга мажбур эмас. Чунки жамоа келаси мавсумда УЕФА Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишга яқин турибди. Бу эса клубга қўшимча даромад келтириб, бюджетни барқарор сақлаш имконини беради.
Ҳозирги ҳолатга кўра, “РБ Лейпциг” Бундеслигада 59 очко билан 3-ўринда бормоқда ва мавсум якунланишига тўрт тур қолган. Шу сабабли клуб ўз етакчи футболчисини сақлаб қолишга интилмоқда.
Бундан ташқари, “Лейпциг” раҳбарияти Диоманде билан янги шартнома тузиш ва унинг маошини ошириш орқали футболчини камида 2027 йил ёзигача жамоада ушлаб туришни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, манбалар таъкидлашича, Диоманде мутлақо сотилмайдиган футболчи эмас. Агар жуда катта ва жозибадор таклиф келиб тушса, трансфер амалга ошиши мумкин.
Қисқаси, “Ливерпуль” учун бу трансфер осон кечмайди. Аммо клуб янги даврни бошлаш учун катта маблағ сарфлашга тайёр. Энди ҳаммаси музокаралар ва таклиф суммасига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!