date

Эрон бошқарувида кескин бурилиш: ҳокимият кимнинг қўлида?

Эрон бошқарувида кескин бурилиш: ҳокимият кимнинг қўлида?

Эрон сиёсий тизимида кескин ўзгаришлар юз бермоқда. “Reuters” хабарига кўра, мамлакатнинг собиқ олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий урушнинг илк кунидаёқ ҳалок бўлгач, бошқарув тизими тубдан янгиланган.

Аввал Эрон Ислом Республикаси барча ваколатлар жамланган олий раҳбар атрофида шаклланган эди. Бироқ ҳозирги шароитда бу тизим ўзгариб, ҳокимият бир марказда эмас, балки тор доирадаги кучли тузилмаларга бўлинган.

Манбаларга кўра, Хоманаийнинг ўғли Мужтабо Хоманаий расман олий раҳбар этиб тайинланган. Аммо унинг роли мустақил қарор қабул қилишдан кўра, юқори доирада қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш билан чекланмоқда.

Асосий таъсир эса Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўлига ўтган. Айниқса, ҳарбий стратегия ва муҳим сиёсий қарорларда айнан шу тузилма етакчилик қилаётгани айтилмоқда. Шу билан бирга, Миллий хавфсизлик олий кенгаши ва бошқа ёпиқ доиралар ҳам муҳим рол ўйнамоқда.

Қизиқ жиҳати шундаки, Мужтабо Хоманаий уруш бошида жароҳат олгани сабабли омма олдида деярли кўринмаяпти. У асосан яқинлари орқали ёки чекланган алоқа воситалари билан мулоқот қилаётгани таъкидланмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги Эрон бошқарувида расмий етакчи мавжуд бўлса-да, ҳақиқий ҳокимият ҳарбий-сиёсий тузилмалар қўлида жамлангани айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон бошқарувида кескин бурилиш: ҳокимият кимнинг қўлида?