date

Анри ПСЖ ва "Бавария"нинг кечаги ўйинини ҳақиқий шоу деб атади

Анри ПСЖ ва "Бавария"нинг кечаги ўйинини ҳақиқий шоу деб атади

Европа футболидаги энг ёрқин ва баҳсли учрашувлардан бири — УЕФА Чемпионлар лигаси яримфиналидаги ПСЖ ҳамда "Бавария" ўртасидаги беллашув нафақат мухлислар, балки мутахассислар эътиборини ҳам тортди. Голларга бой кечган баҳс 5:4 ҳисобида парижликлар фойдасига якунланди.

Ушбу учрашувга муносабат билдирган афсонавий ҳужумчи — Терри Анри ўйинни замонавий футбол учун кам учрайдиган, хавф ва таваккалларга бой спектакль сифатида баҳолади.

Анрининг таъкидлашича, сўнгги вақтларда кўплаб жамоалар хавфдан қочиб, эҳтиёткор ўйин намойиш этаётгани танқид қилиб келинган эди. Бироқ бу сафар майдонда мутлақо бошқача манзара кузатилди:

— Биз охирги пайтларда таваккал қилмайдиган, дриблингга кам борадиган жамоалар ҳақида гапиргандик. Бу ўйинда эса хавф жуда кўп эди. Агар сиз фақат ҳимоявий услубни яхши кўрсангиз, балки бу ўйин сизга оғир туюлган бўлиши мумкин... Лекин менга барибир! — деди у CBS эфирида.

Франциялик мутахассис, шунингдек, бу ўйин футбол мухлисларига яна қизиқарли ва динамик футбол қандай бўлишини эслатганини айтди. Унинг фикрича, сўнгги йилларда “футбол зерикарли бўлиб қолди” деган қарашлар айнан шундай ўйинлар билан йўққа чиқади.

— Ҳа, профессионал жиҳатдан таҳлил қилинадиган нуқталар бор. Аммо томоша сифатида бу ўйин жуда ёқди. Фақат менга эмас, балки уни кўрган барчага қизиқ бўлганига ишонаман, — дея қўшимча қилди Анри.

Эслатиб ўтамиз, жавоб учрашуви 6 май куни Мюнхенда бўлиб ўтади. Ушбу тўқнашув ғолиби финалда "Арсенал" ёки "Атлетико" жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Қисқаси, бу беллашув футбол мухлислари учун ҳақиқий шоу бўлди. Энди барча эътибор жавоб ўйинига қаратилган — у ерда интрига янада авж олиши аниқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анри ПСЖ ва "Бавария"нинг кечаги ўйинини ҳақиқий шоу деб атади