RB Лейпциг Санқт-Паули билан ўйинда ғалабани бой берди

Германия Бундеслигасининг 19-турида Санқт-Паули ўз майдонида RB Лейпцигни қабул қилди ва учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин бошида меҳмонлар фаоллик кўрсатди: 8-дақиқада Ксавер Шлагер зарбасида тўп устунга тегиб майдонддан чиқиб кетди. Кейинроқ Рики-Джеид Жонс жарима майдонида эркин қолган бўлса-да, дарвозани нишонга ололмади, устига-устак, у офсайдда ҳам эди. Биринчи бўлим охирларида Ян Диоманднинг узатмасидан сўнг Антонио Нуса зарба берди, аммо дарвозабон вазиятни қутқарди.
66-дақиқада Лейпциг бурчакдан тўп оширишда муваффақият қозонмади, бироқ ҳужум давом этди ва якунда Диоманд рикошет ёрдамида ҳисобни очди — 0:1. Қўшимча дақиқаларда Давид Раум жарима майдонида Мартейн Карсга нисбатан қоида бузди ва ҳакам пеналти белгилади. 11 метрдан Карс дарвозабон йўналишни топганига қарамай, тўпни дарвозага жойлади — 1:1.
Дурангдан сўнг “букалар” турнир жадвалида тўртинчи поғонага кўтарилди, Санқт-Паули эса пастдан иккинчи ўринда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!