Кейн "PSJ" дарвозасига гол уриб, иккита рекорд ўрнатди

Харри Кейн "Бавария" сафида "PSJ"га қарши ўйинда гол уриб, икки рекорд ўрнатди. У жорий мавсумда 60-самарали ҳаракатга эга бўлиб, 54 та гол ва 6 та голли узатма билан шахсий рекордини янгилади. Шунингдек, Кейн Европа Чемпионлар лигасида кетма-кет 6 ўйинда гол урган илк инглиз футболчиси бўлди. Ундан ташқари, Кейн Бундеслигада Роберт Левандовскининг рекордини янгилашга яқин турибди.
"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн Европа Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида "PSJ"га қарши кечган учрашувда иккита тарихий натижани қайд этди. Англиялик футболчи ўйиннинг 17-дақиқасида пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ушбу гол Кейн учун жорий мавсумдаги 60-самарали ҳаракат бўлди. Ҳужумчи ўз фаолиятида илк бор бир мавсум давомида 54 та гол ва 6 та голли узатмани амалга ошириб, шахсий рекордини янгилади.
Шунингдек, Кейн Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 6 та ўйинида гол урган илк инглиз футболчисига айланди. У бу борада "Ливерпуль" афсонаси Стивен Жеррарднинг 5 ўйинлик натижасини ортда қолдирди.
Ҳозирда Кейн Роберт Левандовскининг Бундеслигадаги рекордини янгилашга ҳам яқин турибди. Польшалик ҳужумчи "Бавария" сафида бир мавсумда 41 та гол урган эди.
Кейн ҳисобида ҳозирча 28 ўйинда 33 та гол мавжуд.






























Изоҳлар 0
…