date

Компани "PSJ"га қарши учрашувда Девисни асосий таркибга киритди

Компани "PSJ"га қарши учрашувда Девисни асосий таркибга киритди

"Бавария" бош мураббийи Винсент Компани Чемпионлар лигаси доирасида "PSJ"га қарши кечган ўйинда кутилмаган қарорга келди. У чап қанот ҳимоясида Конрад Лаймер ўрнига Альфонсо Девисни асосий таркибда майдонга туширди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ушбу қарор кўпчиликка Пеп Гвардиоланинг муҳим ўйинлардаги тактик ўзгаришларини эслатиб юборди. Лаймер ва Йосип Станисич жорий мавсумда жамоанинг энг муҳим ўйинчиларидан бири бўлиб келаётган эди.

Биринчи бўлим охирида Дэвис ўз жарима майдончасида тўпни қўли билан ўйнади. Натижада Усмон Дембеле пенальтидан унумли фойдаланиб, "PSJ"ни олдинга олиб чиқди.

Шунга қарамай, канадалик ҳимоячи ўйин давомида ишончли ҳаракат қилди. Унинг узатмалари аниқлиги 96 фоизни ташкил этди ва бу борада жамоада энг яхши натижани қайд этди.

Танаффусдан сўнг Дэвис ўрнига майдонга тушган Лаймер эса ўзини тўлиқ кўрсата олмади. Унинг узатмалари аниқлиги бор-йўғи 74 фоизни ташкил қилди ва ҳимояда хатоларга йўл қўйди.

Келаси ҳафтада Мюнхенда бўлиб ўтадиган жавоб учрашувида қанот ҳимоячилари позицияси учун рақобат янада кучайиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компани "PSJ"га қарши учрашувда Девисни асосий таркибга киритди