date

«Ал-Ҳилол» мухлислари Тео Эрнандеснинг ҳозирги формасидан норози

«Ал-Ҳилол» мухлислари Тео Эрнандеснинг ҳозирги формасидан норози

Француз ҳимоячиси Тео Эрнандес «Милан»ни тарк этиб, Саудия Арабистонига йўл олди. Бироқ у «Ал-Ҳилол» сафида кутилган даражада ёрқин ўйин кўрсата олмаяпти ва бу ҳолат мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Яқинда футболчи жамоасининг навбатдаги мағлубиятидан сўнг ижтимоий тармоқларда ишқибозлардан узр сўради. Аммо жавоб реакцияси кескин бўлди: комментарияларда Тео ҳақида ёқимсиз фикрлар кўпайди.

Мухлислар унинг такрорий узрларидан чарчаганини, жисмоний ҳолати ёмонлашиб семириб кетгани ва аввалгидек югурмаётганини ёзишди. Шунингдек, айримлар Эрнандес майдонда фақат «ном учун» ўйнаётгани, бу эса ҳатто Саудия чемпионатида ҳам яққол сезилаётганини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Ҳилол» мухлислари Тео Эрнандеснинг ҳозирги формасидан норози