date

Оҳангаронда ППХ ходими 14 ёшли қизга тегажоғлик қилганликда гумон қилинмоқда

Оҳангаронда ППХ ходими 14 ёшли қизга тегажоғлик қилганликда гумон қилинмоқда

Ижтимоий тармоқларда патрул-пост хизмати ходимининг вояга етмаган қизга нисбатан амалга оширган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида видео мурожаат тарқалди.

Жабр кўрган қизнинг сўзларига кўра, воқеа 27 апрель куни кечқурун, у дугонаси билан ҳовлида ўтирган пайтда юз берган.

“Олдимизга Spark русумли машина келиб тўхтади ва ҳайдовчи мени машинага чиқишимни айтди. Мен рад жавобини бердим, аммо у қўпол оҳангда буйруқ берди. Мен уни милиция ходими бўлгани учун ёмонлик қилмайди деб ўйладим. У бизни анча узоқдаги қандайдир тоғли ҳудудга олиб борди, машинани ўчириб, бизга тегажоғлик қила бошлади. Шундан кейин акам геолокациямни кўриб, ўша ерга етиб келди”, дейди 14 ёшли қиз.

Қизнинг акаси айтишича, эркак кейинчалик уларга қўнғироқ қилиб, таҳдид қилган ва қаерда турганларини айтишни талаб қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Шахсий хавфсизлик бўлинмаси прокуратура органлари билан ҳамкорликда зудлик билан текширув ишларини бошлаганини маълум қилди. Ҳозирда воқеага алоқадор барча шахслар ва тафсилотлар аниқланмоқда.

“Хабарларда қайд этилган ходим хизмат вазифасидан четлатилди. Агар баён қилинган ҳолатлар тасдиқланса, унинг хатти-ҳаракатларига қатъий ҳуқуқий баҳо берилади ва жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар кўрилади”, дейилади вазирлик маълумотида.

ИИВ ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этиладиган ҳар қандай ноқонуний ҳаракатлар, айниқса вояга етмаганларга нисбатан босим ва тазйиқлар мутлақо қабул қилинмаслигини ҳамда кескин чоралар кўрилишини таъкидлади. Текширув натижалари бўйича қўшимча ахборот берилиши билдирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Оҳангаронда ППХ ходими 14 ёшли қизга тегажоғлик қилганликда гумон қилинмоқда